Франция ёшларидан ярмидан кўпи жамоат жойларида ҳижоб тақиқланишига қаршидир
(last modified Sun, 13 Nov 2022 10:35:24 GMT )
ноябр 13, 2022 15:35 Asia/Tashkent
  • Франция ёшларидан ярмидан кўпи жамоат жойларида ҳижоб тақиқланишига қаршидир
    Франция ёшларидан ярмидан кўпи жамоат жойларида ҳижоб тақиқланишига қаршидир

Францияда ўтказилган сўров натижалари бу мамлакат ёшларининг яримидан кўпроғи жамоат жойларида исломий ҳижобнинг тақиқланишига зид эканини кўрсатди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Франциядаги мусулмон озчиликлар ҳар доим ҳижоб масаласига дуч келган ва бу мамлакатнинг дунёвий қонунлари асосида рўмол ўраб юрган айёларга нисбатан қўйиладиган қатъийлак мавжуд.

Яқинда полиция машинаси  милтирилган ҳолда ҳаракатланаётганида, йўлни кесиб ўтган икки ҳижобли аёл зўравонлик билан калтакланган эди.

Франция  CSA  муассасаси сўровига биноан,француз ёшларининг 56 фоизи бу мамлакатда жамоат жойларда исломий ҳижобнинг тақиқланишига қаршдир.

2011-йилда Франция қонун қабул қилиб ҳижобни тақиқлади шундан сўнг Дания, Австрия, Нидерландия ва Болгария каби бошқа Европа давлатлари ҳам худди шундай қонунларни қабул қилди.

Франция Европада энг кўп мусулмонларга эга бўлса-да, бу мамлакатда мусулмонларга қарши кенг қамровили чекловлар жорий қилинган.

Европа давлатлари сўнгги йилларда исломофоб сиёсатларини кучайтирди.