Россия Украина давлатини уруш жиноятда айблади
(last modified Sat, 19 Nov 2022 08:16:28 GMT )
ноябр 19, 2022 13:16 Asia/Tashkent
  • Россия Украина давлатини уруш жиноятда айблади
    Россия Украина давлатини уруш жиноятда айблади

Россия Мудофаа вазирлиги Киев давлатини уруш жиноятда айблаб Ғарб давлатлари Украина жиноятларига бефарқ эканини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. Россия Мудофаа вазирлиги 10 дан ортиқ россиялик ҳарбий асирларнинг Украина томонидан қатл этилганини эълон қилиб, Киев давлатини уруш жиноятни содир этишда айблади. Москва давлати Ғарб давлатлари буни эътиборсиз қолдирган деб таъкидлади.

Россия Мудофаа вазирлиги бу хабарни эълон қилиш учун ижтимоий тармоқларда рус ҳарбийлари асирларини қатл этилиши акс этган видеоларга таянган.

Россия Мудофаа  вазирлиги шунингдек россиялик аскарларнинг шафқатсизларча ўлдирилиши биринчи ҳолат эмас ва  нафақат ҳарбий жиноят балки бу Украина қуролли кучларда оддий ҳолга айланган ва Киев режими томонидан фаол қўллаб -қувватланди ва Ғарб давлатлари эса буни эътиборга олмайди деб таъкидлади.

Шу ҳолда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашенков кеча Россия кучлари шарқий Донецк вилоятида мувафаққиятга эришганини хабар қилди.

Конашенков ўз сўзларида рус қўшинларининг амалиётлари натижасида Опитено шаҳарчаси озод қилингани Бахмут шаҳрини эгаллаш учун олдинга силжиш бошланганини ҳам эълон қилди.

Бошқа хабарга кўра, Украина молия вазири Сергей Марченко ҳам Блумбрег телеканали билан суҳбатда февраль ойидан бери Украина инфратузилмасига зарар  100 миллиард доллар атрофида баҳоланмоқда.

Ёрлиқ