НАТО парламент йиғилишида Россияга қарши резолюция қабул қилинди
(last modified Tue, 22 Nov 2022 09:05:50 GMT )
ноябр 22, 2022 14:05 Asia/Tashkent
  • НАТО парламент йиғилишида Россияга қарши резолюция қабул қилинди
    НАТО парламент йиғилишида Россияга қарши резолюция қабул қилинди

НАТО ҳарбий алянси парламент асссамблеяси ўз резолюциясида Россия федерациясини " террорчи давлат" деб атади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг  СИ ЭН БИ СИ га таяниб хабар қилишича Украинанинг НАТО парламент ассамблеясидаги доимий делегацияси раиси Егорь Чернов ўз баёнотида кеча Мадриддаги йилик йиғилишида бу ассамблея Россиянинг Украинага ҳужуми учун махсус халқаро суд тузишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди ва Россияни " террорчи давлат" сифатида баҳолади. деб айди. Баёнотга кўра НАТОнинг 30 та давлати Украина делегацияси тақдим этилган таклифларни қўллаб қувватлаган.

Чернов ўз сўзларида бу суднинг тузилиши нафақат ҳарбий жинятларнинг бевосита айбдорларини балки Россия федерациясининг юқори мартабали раҳбарларини ҳам суд қилиш имконини беради деб қўшимча қилди.

Баёнотга асосан, қайд этилган резолюцияни Украинага қурол-яроқ юбришни янада фаоллаштириш, Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши учун кейинги қадамларни режалаштириш ва товон йиғиш механизмини шакллантириш таклифларини ўз ичига олади ва НАТОга аъзо барча давлатларга юборилади.

Ҳозиргача Украина уруши оловини кучайтирган Ғарб давлатларининг ҳозиргача Киевга юборган барча қурол-яроқ ва бошқа ёрдамларига қарамай, Мадридда бўлиб ўтган НАТО парламент Ассамблеясининг йиллик йиғилишда НАТО иттифоқидаги иттифоқчи давлатлар ва Европа Иттифоқ Украинани узоқ муддатли барқарор ҳарбий ва молиявий қўллаб-қувватлашга содиқлигини эълон қилди.