Владимир Путин Россиянинг махсус иқтисодий мақомини узайтирди
Россия президенти Владимир Путин фармони билан бу мамлакатда молиявий барқарорликни таъминлаш бўйича махсус иқтисодий чора -тадбирларни кенгайтирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россиянинг махсус иқтисоидй мақоми Украина урушидан кейин Москвага қарши киритилган санкцияларга жавобан қабул қилинган Россиянинг махсус иқтисодий мақоми билан боғлиқ чора-тадбирлар шу йил охиригача якунланиши керак эди, аммо Владимир Путин уни яна бир йилга узайтирди.
Мазкур махсус иқтисодий чораларнинг бир қисмига биноан россиялик жисмоний шахслар ва компанияларга хорижий компанияларнинг активларига сармоя киритиш тақиқланади.
Бундан ташқари кеча Швецария ҳукумати Европа Иттифоқининг 8 -санкция пакетига мувофиқ Россияга қарши кўпроқ санкциялар билан келишиб олганини эълон қилди ва бу чоралар чоршанба куни амалга оширилишини таъкидлади.
Бошқа хабарга кўра, Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова Европарламентнинг Россияни " терроризм ҳомийси" деб атаган резолцюясига муносабат билдирди.
Захарова шунингдек, мен Европарламенти ахмоқликнинг ҳомийси сифатида тан олишни таклиф қиламан деб қўшимча қилди.