Сергей Лавров украиналикларни неонацистлардан озод қилишни таъкидлади
Россия ТИВ раҳбари украиналиклар неонацистлардан озод қилинишига урғу берди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лаврров кеча " Россия 24" телеканалида намойиш этилган ҳужжатли телевизион дастурида, Украина халқи рус халқи билан дўстона муносабатларга лойиқ ва неонацистлар ҳукмронлигидан озод бўлади деб изоҳлади.
Бошқа хабарга кўра, Россия Қуролли кучларининг радиовий, кимиёвий ва биологик мудофаа кучлари бошлиғи Игор Крилов кечанги суҳбатида, АҚШ биологик қурол ишлаб чиқариш соҳасида ўз имкониятларини кучайтириш сиёсатини давом эттирмоқда деб таъкидлади.
Крилов Украина каби хорижий давлатлар ҳудудида АҚШнинг биологик ҳарбий лойиҳалари ҳақида гапириб, бу мамлакат ушбу қуролларни яратиш чун 88 миллиард доллар сармоя киритганинин маълум қилди.
Россия қуролли кучларининг биологик кимиёвий мудофаа кучлари бошлиғи ўз сўзларида Пентагоннинг Украинадаги лабораториялари биологик уруш фаолияти ҳатто АҚШ иттифоқчилари орасида ҳам кўплаб хавотирларни ўйғотди, аммо Хавфсизлик кенгаши йиғилишда улар бу ҳақда сукут сақлашни афзал кўришди.