Украинанинг Харков вилоятида 300 нафар хорижлик ёлланма ўлдирилди
(last modified Sun, 27 Nov 2022 08:32:59 GMT )
ноябр 27, 2022 13:32 Asia/Tashkent
  • Украинанинг Харков вилоятида 300 нафар хорижлик ёлланма ўлдирилди
    Украинанинг Харков вилоятида 300 нафар хорижлик ёлланма ўлдирилди

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби рус кучларининг Украинанинг Харков вилоятидаги операцияси давомида 300 нафар хорижлик ёлланма аскар, жумладан 200 дан ортиқ польшалик кучлар ҳалок бўлганини маълум қилди.

Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игор Конашенков  бу масалага тўхталиб, рус кучларини Украинанинг турли ҳудудларида олиб борган амалиётлари чоғида  180 дан ортиқ украиналик ҳарбийлар ўлдирилиб ва ёки яраланди деб таъкидлади.

Россия президенти Владимир Путин ҳам Москвада қурол ишлаб чиқарувчи давлат компанияси томонидан ташкил этилган маросимда Россия кучларининг эҳтиёжлари устувор ҳисобланади деб маълум қилди. Путин шунингдек бу мамлакатда қурол-яроқ ишлаб чиқаришни кўпайтиришга урғу  берди.

Бошқа хабарга кўра, Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова  телевиденияга берган интервьюсида Европадаги энергетика инқирозига Европа давлатлари раҳбарлари масъул эканини таъкидлаб, улар ўз фуқароларини ҳозирги вазият нафақат яхши ва тўғри балки ўз манфаати учун ҳам эканлигига ишонтиршлари керак деб қайд этди.