Россиянинг Осиё футбол конфедерациясига ўтказиш режаси кўриб чиқилмоқда
Россия футбол федерацияси раиси Александр Дюков бу мамлакат ижроия қўмитасини бўлажак йиғилишида UEFAдан Осиё футбол конфедерациясига трансфер режаси кўриб чиқилишини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россиянинг Украинага ҳужуми ортидан Халқаро футбол федерацияси -ФИФА Россия терма жамоасини барча расмий халқаро мусобақадан четлаштирди ва бу эса Россиянинг Қатар -2022 ЖЧ саралаш босқичини ўтказиб юборишига сабаб бўлди.
Россия терма жамоаси ҳам Евро-2024 саралаш босқичидан четлаштирилди.
Россия футбол федерацияси раисиннинг баёноти Жаҳон футбол федерацияси -ФИФА ва Европа футбол иттифоқи УЕФА томонидан киритилган санкцияларга қарамай, УЕФАдан чиқиб Осиё футбол конфедерациясига /ОФК/ ўтиш имкониятига эга бўлмаган пайтда билдирилган, чунки бундай ҳаракат учун ФИФАнинг рухсати керак.