Жанубий Корея Пхенян давлатини ядровий синовидан огоҳлантирди
Жанубий Корея президенти агар Шимолий Корея ядровий синов ўтказса, Сеул ва унинг иттифоқчилари мисли кўрилмаган жавоб қайтариши ҳақида огоҳлантирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Жанубий Корея президенти Yun Suk Yo‘l Шимолий Кореянинг ядровий синови ўтазилиши эҳтимолидан хавотирда эканлигини билдириб, Хитойдан Пхенянни ракета синовларини давом этирришдан қайтариш ва ядровий қуролни қуролсизлантиришга уриниш учун таъсир ўтказишни сўради.
Жанубий Корея президенти шунингдек, агар Хитой ва Шимолий Кореянинг бошқа иттифоқчилари Пхенянни ядровий синовлардан тўхтатиш учун тўхтатувчи чоралар кўрилмаса минтақада кўплаб ҳарбий қуроллар кириб келади деб огоҳлантриди.
Жанубий Корея президенти шунингдек Сеул давлати ва унинг иттифоқчилари Шимолий Кореянинг эҳтимолий ядровий синовларига қандай муносабатда бўлишлари ҳақида ҳам бизнинг Пхенян ҳаракатларига жавобимиз мисли кўрилмаган бўлади деб аниқлик киритди.
Шимолий Корея бу йил АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг Корея ярим оролидаги ҳарбий машғулотларига жавобан бир неча ракета синовини ўтказди.