Пентагон: 2035 йилгача Хитой ядровий арсеналини оширади
https://parstoday.ir/uz/news/world-i77884
АҚШ давлати Хитой 2035-йилга бориб ўз ядровий арсеналини 3 бараварга ошириб 1500 та ядро каллакларга етказишини иддао қилди.
(last modified 2022-11-30T09:39:04+00:00 )
ноябр 30, 2022 13:46 Asia/Tashkent
  • Пентагон: 2035 йилгача Хитой ядровий арсеналини оширади
    Пентагон: 2035 йилгача Хитой ядровий арсеналини оширади

АҚШ давлати Хитой 2035-йилга бориб ўз ядровий арсеналини 3 бараварга ошириб 1500 та ядро каллакларга етказишини иддао қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча сешанба куни  АҚШ Мудофаа вазирлиги - Пентагон ўз ҳисоботида  Пекинни ўзининг асосий ҳарбий муаммоси сифатида белгилади.

Мазкур ҳисоботга кўра, агар Хитой давлати ўзининг ядровий захираларини шу даражада кўпайтиришга давом этса, 2035-йилга бори катта эҳтимол билан 1500 та жанговар каллакка эга бўлади.

Шу билан бирга Хитой ядровий арсенали ҳали ҳам ҳар бирида бир неча минг ядро каллакларга эга бўлган АҚШ ва Россиянинг ядровий арсеналларидан анча орқага қолмоқда.

Пекин давлати бу ядро каллакларни олиб юра оладиган баллистик ракеталарни модернизация қилиш устида ишламоқда деб таъкидланган Пентагон ҳисоботида.