Покистон армияси бошлиғи Кашмирга сафар қилди
Покистон армиясининг янги қўмондони Кашмирга борганида биз Кашмирни ҳимоя қилишга ва Ҳиндистон таҳдидларига қарши туришга қарор қилдик деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. кеча Покистон армияси янги бошлиғи Ҳиндистон томонидан ҳам даъво қилинадиган баҳсли Кашмир ҳудудидаги назорат чизиғига борганида армиямиз ҳужум бўлса, она Ватанимиз тупроғининг ҳар бир қисмини ҳимоя қилишга тайёр деб қўшимча қилди.
Покистон армиясининг матбуот баёнотига асосан генерал Осим Мунир жуда аниқ айтаман Покистон қуролли кучлари нафақат ўз ватанининг ҳар бир қаричини ҳимоя қилишга балки бизга уруш қилганида уни душманга қайтаришга ҳамиша тайёр. Ҳиндистон ҳеч қачон ўзининг жирканж режаларига эриша олмайди деб таъкидлади.
Бу эса Ҳиндистон мудофаа вазири октябрь ойи охирида Деҳли Покистонни Гилги-Балтистон ярим автоном ҳудудига етиб боришга тайёрлигини айтган бир пайтга тўғри келмоқда.
Ҳиндистон давлати бу нуқтани Кашмирнинг Покистон томонидан " ноқонуний" босиб олинган қисми сифатида билади.
Исломобод давлати Ҳиндистон мудофа вазирининг баёнотини, " бемаънилик" сифатида баҳолаб Деҳли давлатини қўшнисига нисбатан " экспансионистик ва душманлик" кўрсатишини маълум қилди.