Украина ҳарбий дронлари Россиянинг " Рязан" ва " Саратов" авиабазаларига зарба берди
Россия Мудофаа вазирлиги Украина учувчисиз учоқларининг " Рязан" ва " Саратов" ҳаво базаларига уюштирилган ҳужумда Россиянинг 3 аскари ҳалок бўлгании хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Россия Мудофаа вазирлиги Украина томонидан " Рязан" ва " Саратов" авиабазаларига учувчисиз учоқлар ёрдамида уюштирилган ҳужумда 3 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилиб, иккита самолёт ҳам зарар кўрди деб эълон қилди. Бу базада "T-95" стратегик бомбардимончи самолётлари жойлашган.
Украина ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги кечага ўтар кечаси Россия Украинанинг турли ҳудудлари томонидан 70 дан ортиқ ракета учирилгани, улардан 60 таси украиналиклар томондан йўқ қилинганини иддао қилди.
Россия Мудофаа вазирлиги кеча бу мамлакат кучлари Украина армиясининг Луганск вилоятидаги “Chervonopopivka” ҳудудида ҳужумини зарапсизлантирилганини маълум қилди.
Бу вазирлик шунингдек Донецк ўқида 70 дан ортиқ украиналик аскарлар, иккита танк, тўртта зирҳли машина ва тўртта ҳарбий машина ҳам йўқ қилинган.
Украина армиясининг иккита Сухов-25 ва МИГ-29 қирувчи самолёти ва иккита МИ-8 вертолёти Донецк осмонида Россия кучлари томонидан уриб туширилди, деб келтирилган Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида.