Путин: Ғарб йиллар давомида Украинани эксплуатация қилди
Россия президентининг таъкидлашича, Ғарб бир неча йил давомида уялмасдан Украинанинг ресурсларини тортиб олган, ундан фойдаланган ва геноцидга ундаган.
Россия президенти Владимир Путин бугун (жума) МДҲ давлатлари ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилишида сўзлаган нутқида Ғарб Украинадан фойдаланганини айтди.
Россия президенти шундай деди:Ғарб уялмасдан бир неча йил давомида Украина ресурсларини тортиб олди, ундан фойдаланган ва геноцидни рағбатлантирган”.
Путин қўшимча қилди:"Дунёда таҳдидлар мавжуд ва глобал тартибни кўп қутбли дунёга ўтказиш учун воқеалар содир бўлмоқда."
У шунингдек тушунтирди:"Таҳдидларнинг табиати ва кўлами [икки ташкилотга аъзо мамлакатлар] мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликка ортиб бораётган талабларни қўяди".