Покистон давлати минтақада ИШИД ҳаракати кучайганидан хавотир билдирди
(last modified Sun, 11 Dec 2022 09:23:13 GMT )
декабр 11, 2022 14:23 Asia/Tashkent
  • Покистон давлати минтақада ИШИД ҳаракати кучайганидан хавотир билдирди
    Покистон давлати минтақада ИШИД ҳаракати кучайганидан хавотир билдирди

Покистон давлат минтақада хусусан бу мамлакатда ИШИД террорчилик гуруҳи ҳаракталари кучайганидан хавотир билдирди.

Ўтган 2021-йил 15-аувгустан Афғонистонда Толибон назоратини қўлга олгани ортидан ИШИД террорчи гуруҳининг минтақадаги ҳаракатлари нафақат кучайган балки ИШИД амалиётларининг Покистонга ёйилиши ҳам мамлакатнинг бу даҳшатли ҳодиса илдзи яқол намоён бўлишдан  чуқур хавотирда эканидан далолат беради.

Покистон хавфсизлик кучларининг бу мамлакатнинг шимоли-ғарбидаги Хайбар Пахтунхво вилоятида террорчи ва такфирчи ИШИД гуруҳи унсурларига қарши ўтказган сўнгги амалиётларда 4 нафар террорчи йўқ қилинди.

Кеча Покистоннинг Балучистон вилоятидаги Аваран шаҳридаги бозорда портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва камида 7 киши яраланди.

Шу нуқтаи назардан Покистоннинг Афғонистондаги собиқ элчиси Мансур Аҳмад Хон ИШИД террорчилик гуруҳининг минтақадаги ҳаракталари Теҳрон ва  Исломобод давлатларининг умумий ташвиши деб баҳолаи. У ўз сўзларида  Афғонистоннинг турли ҳудудларида рўй бераётган аччиқ воқеалар бу давлатни муҳим қўшнилар Покистон ва Эрон билан бўлиш учун режаланган фитнадан далолат беради деб қўшимч қилди.