декабр 14, 2022 15:01 Asia/Tashkent
  • БМТ секин глобал савдо тенденцияси ёмонлашишдан огоҳлантирмоқда
    БМТ секин глобал савдо тенденцияси ёмонлашишдан огоҳлантирмоқда

БМТнинг Ривожланиш ва савдо конференцияси (UNCTAD) келгуси йилда глобал савдонинг секин тенденцияси ёмонлашишидан огоҳлантирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. БМТнинг Ривожланиш ва савдо конференцияси  (UNCTAD)  ҳисоботида, глобал савдо  секинлашуви  2023 йилда кучайиши ва ёмонлашиши кутилмоқда деб хабар қилди.

Женевада жойлашган халқаро ташкилот, ҳамда Украина уруши кучайгани сабабли глобал савдо ўсиши ёмонлашиши ҳақида огоҳлантирди.

Яқинда Жаҳон савдо ташкилоти келгуси йилда  (2023 йили) жаҳон савдосининг ўсиши энергия ташувчилар, озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин ошиши ва импорт чекланган фоиз ставкаларининг ошиши туфайли пасайишини башорат қилган эди. Жаҳон садво ташкилоти бундан олдин  2023 йилда жаҳон савдосининг ўсиши 3,4 фоизни ташкил этишни башорат қилган эди.

Халқаро Валюта жамамраси раиси Кристалина Жоржива ҳам ўтган ой жаҳон иқтисодиётининг заиф аҳволига тўхталиб, глобал савдонинг сиёсат қурбонига айланишига йўл қўймаслик кераклигини таъкидлаб, Жаҳон иқтисодиётининг алоҳида геосиёсий блокларга бўлиниши мамлакатлар ўсишига жиддий зарар етказади деи айтанди.

Кристалина Жоржива  G20 саммитида Украинадаги уруш, юқори инфляция ва иқлим офатлари натижасида ҳозир дунёда 345 миллион киши озиқ-овқат инқирозидан азият чекаётганини таъкидлади.

Ёрлиқ