Покистон Толибон ҳаракатини огоҳлантирди
Покистон давлати Афғнистон билан чегараларда кучайган хавфсизлик вазиятга нисбатан сўнгги муносабатида Кобулни жавоб чоралари билан таҳдид қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаг сайтининг хабар қилишича. Покистон сенати ва Миллий ассамблеясидаги Ташқи алоқалар комиссияси раҳбарлари ҳукуматда Афғонистонга нисбатан сиёсатини қайта кўриб чиқишни хусусан Толибон билан ўзаро муносабатларни қатъий қкўиб чиқишни талаб қилганидан сўнг, энди Покистон ТИВ раҳбари Исломободнинг Кобул билан ҳамкорликдаги сиёсатни қайта кўриб чиқиш имкониятини ҳам эслатиб ўтди.
Айни дамда Нью-йоркда АҚШ расмийлари билан расмий учрашувлар ўтказаётган Биловал Бҳутто Зардорий чегарадаги ҳужумларнинг олдини олишда Толибон ҳаракатсизлигига ўз мамлакатнинг сабр-тоқати тугаётганини маълум қилди.
У шунингдек Покистоннинг шарқий қўшниси Ҳиндистонни субконинтентдаги анъанавий рақиби сифатида Афғонистонда жойлашган Покистонга қарши унсурларни қўллаб-қувватлашда айблаб, Покистон энди Афғонистондаги Таҳрики Толибон террорчиларининг ҳужумларига тоқат қилмайди деб айтди.
Ўз онаси-Покистоннинг собиқ бош вазири Беназир Бхутонинг терор қилинишида Покистондаги Толибон ҳаракатини жавобгар деб ҳисоблаган Зардорийнинг маълум қилишича Покистон давлати душман хизматлари томонидан қўллаб-қувватланадиган террористик гуруҳларга қарши тўғридан-тўғри чора кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади деб таъкидлади.