Британия бошқариладиган ракеталарни Украинага берди
Британия мудофаа вазирлиги айрим ОАВларнинг Россияга қарши туриш учун Украинага Brimstone 2 бошқариладиган ракеталари юборилгани ҳақидаги тахминларни тасдиқлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ғарб давлатларининг Украинани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши ва Россияга нисбатан босим кучайишининг давоми сифатида Лондон давлати Киевни бошқариладиган ракеталар билан таъминлади.
Баъзи ОАВларда Британиянинг Украинани ракеталар билан жиҳлозлаш бўйича янги ҳаракати ҳақидаги хабарлари тарқатилгани ортидан Лондон давлати мудофаа вазирлиги бу хабарни тасдиқлади ва ракеталар тури ҳақида тушунтиришлар берди.
Британия Мудофаа вазирлиги бу мамлакат Украина қуроли кучларига ёрдам пакети бошқариладиган ракета бўлган Brimstone 2 ракеталарини тақдим этанини хабар қилди.
Британиянинг бу вазирлиги Украинага ҳар томонлама ҳарбий, молиявий ва разветка ёрдамини асослашда бу ёрдамлар Россия тараққиётини тўхтатишга муҳим рол ўйнади деб қўшимча қилди.
Британия Мудофа вазирлиги ўзининг бошқариладиган ракеталарни Украинага юбораётганини акс этган видеони ҳам эълон қилиб Украина бу ракеталардан Россиянинг зирҳли машиналар ва танкларини нишонга олиши чун фойдаланишини маълум қилди.