Россия орқали дўст бўлмаган мамлакатлардан юк машиналарининг ўтишга қўйилган тақиқ узайтирилди
(last modified Sun, 18 Dec 2022 12:28:41 GMT )
декабр 18, 2022 17:28 Asia/Tashkent
  • Россия орқали дўст бўлмаган мамлакатлардан юк машиналарининг ўтишга қўйилган тақиқ узайтирилди
    Россия орқали дўст бўлмаган мамлакатлардан юк машиналарининг ўтишга қўйилган тақиқ узайтирилди

Россия ҳукумати қарорига биноан юк машиналарининг Россия ҳудудидан ўтиши тақиқланган давлатлар сони ортди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг  Рошотудейга таяниб, хабар қилишича огоҳ манбалари Россия ҳукуматини кўпроқ мамлакатларга тегишли юк машиналарининг Россия ҳудуди орқали тақиқлашни режалаштираётганини маълум қилди.

Бу тақиқ биринчи марта октябрь ойида жорий қилинган ва декабрь охирида тугаши керак эди, бироқ Россия ҳукумати ушбу тақиқнинг амал қилиш муддатини  2023-йилнинг 30- июнига қадар узайтирмоқчи ва бошқа томондан унга кўпроқ давлатларнинг номларини қўшмоқчи.

Бу қонун шаклида ҳатто юк машиналарининг Россия ҳудудидан дўстона бўлмаган мамлакатларнинг келиб чиқиши ёки борадиган жойидан уччинчи давлатга Россия ҳудудидан ўтиши тақиқланади.

Албатта Ғарб давлатлари Россия юк машиналарига нисбатан ҳам худди шундай эмбарго қўйган. Бу ҳисоботга кўра юк машиналарининг Россия орқали ўтиши тақиқланган мамлакатлар қаторига Европа Иттифоқи аъзолари, Норвегия, Украина ва Британия киради.

Ёрлиқ