декабр 20, 2022 13:58 Asia/Tashkent
  • Корея ярим оролида АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбий ҳаракатлари давом этмоқда
    Корея ярим оролида АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбий ҳаракатлари давом этмоқда

Корея ярим оролида Вашингтон ва Сеул ўртасида ўтказилган сўнгги қўшма ҳарбий машғулотларда бугун АҚШнинг бир қанча қирувчи ва бомардимончи самолётлари жумладан, B-52 стратегик бомаримончи ва F-22 яширин қирувчи самолётлар синовдан ўтказилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг Корея ярим оролидаги ҳарбий ҳаракатлари давоми сифатида  Jeju оролида F-35A яширин қирувчи самолётлари ва  F-15K қирувчи самолётлари иштирокида ушбу давлат ва Жанубий Кореянинг қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилди.

 Шимолий Корея етакчиси синглиси Ким Йў Жунг бугунги суҳбатида Халқаро санкцияларга қарамай, Пхеняннинг ракета дастурларини давом эттиришга урғу бериб  Шимолий Кореянинг ракета синовлари мамлакат хавфсизлиги билан бевосита боғлиқ деб изоҳлади.

Шимолий Корея жорий йил бошидан бери АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг Корея ярим оролидаги ҳарбий машғулотларига жавобан ўнлаб ракеталарни учирди.

Бошқа хабарга кўра, Шимолий Корея Япониянинг янги хавфсизлик сиёсатини қоралаб, мамлакатнинг минтақадаги ҳарбий ҳаракатларидан огоҳлантирди.

Шимолий Корея ТИВ тарқатган баёнотида, Япония янги ҳарбий сиёсатни қабул қилиб, Корея ярим ороли ва Шарқий Осиё минтақасида жиддий инқирозни юзага келтирганини маълум қилди.

Ёрлиқ