АҚШ давлати Украинадаги урушда аралашувини давом эттиримоқда
АҚШ расмийлари бу мамлакатнинг Украинадаги урушга интервенсион ёндашувидан сўнг Украинага янги ҳарбий пакет юборилганини эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, исмини ошкор қилишни истамаган АҚШ расмийлари Associated Press агентлигига бугун чоршанба куни Украина президенти Володимир Зеленскийнинг Вашингтонга сафари билан бир вақтда АҚШ Украинадаги уруш баҳонасида бу давлатга 1,8 миллиард долларлик янги ҳарбий пакет жўнатади ва бу пакетга илк бор Патриот ракета тизими ва бошқариладиган бомбалар бор деб таъкиидлади.
Бошқа хабарга кўра, бу ҳақда кеча сешанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашенков Москва давлат ҳарбийлари, жангчилари ва артиллерияси сўнгги 24 соат ичида ҳарбий амалиётлар давомида Украина армиясининг Луганск вилоятдиа ўқ-дорилар омборини ва ушбу мамлакат шарқида 64 та Украина артиллерия бўлинмасини йўқ қилди деб маълум қилди.
Конашенков ўз сўзларида сўнгги 24 соат ичида Донецк вилоятидаги рус ҳарбий амалиётларида 100 дан ортиқ украиналик аскарлар ҳалок бўлгани ва Россия қирувчи самолётлари Украина ҳарбий- ҳаво кучларининг 2 та MiG-29 самолёти,, Mil-8 вертолёти ва бир Suxoy-25 қирувчи самолётини уриб туширганини қўшимча қилди.