Россия: Ўзбекистон ва Қозоғистонга газ етазиб бериш масаласи муҳокама қилинмоқда
(last modified Tue, 27 Dec 2022 09:13:41 GMT )
декабр 27, 2022 14:13 Asia/Tashkent
  • Россия: Ўзбекистон ва Қозоғистонга газ етазиб бериш масаласи муҳокама қилинмоқда
    Россия: Ўзбекистон ва Қозоғистонга газ етазиб бериш масаласи муҳокама қилинмоқда

Россия Бош вазири ўринбосари, Россия Ўзбекистон ва Қозоғистонда газ истеъмоли ортгани фонида ушбу мамлакатлар ички бозорига уни етказиб беришни муҳокама қилаётганини маълум қилди.

Александр Новак, Россия давлати Қозоғистон ва Ўзбекистондаги шерикларимиз билан истеъмол ортгани боис уларнинг ички бозорига газ етказиб беришни оширишни муҳокама қиляпмиз деб айтди.

Новакнинг айтишича. Россия Озарбайжонга ички истеъмоли учун газ етказиб бериш бўйича келишувга эришган, келажакда эса алмашиш схемаси орқали етказиб беришлар йўлга қўйилиши мумкин.

Рссия Бош вазири ўринбосари, «Озарбайжонда газ тақчиллиги борлиги сабаб етказиб беришни ошириш бўйича келишувимиз бор. Келажакда улар қазиб олишни оширса, алмашиш схемасини ҳам муҳокама қилишимиз мумкин бўлади» деб таъкидлади.

«Газпром» 15 ноябрдан Озарбайжонга янги битим бўйича газ етказишни бошлаган. Унга кўра, мамлакатга 2023 йил мартга қадар 1 миллиард метр куб газ сотилади. Шунингдек, Новакнинг айтишича, Россиядан Хитойга сотиладиган газ йилига 100 миллиард кубга етиши мумкин.