Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистоннинг уч томонлама газ иттифоқи кенгайтирилади
(last modified Sat, 12 Aug 2023 05:04:18 GMT )
август 12, 2023 10:04 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистоннинг уч томонлама газ иттифоқи кенгайтирилади
    Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистоннинг уч томонлама газ иттифоқи кенгайтирилади

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Иқтисодий ҳамкорлик департаменти директори ушбу мамлакат Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги газ иттифоқи кенгайганини маьлум қилди.

Россия газини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга олиб ўтадиган уч томонлама иттифоқ ўтган йили Москва томонидан таклиф қилинган эди. Шу нуқтаи назардан, 2023-йил январ ойида Россиянинг “Газпром” компанияси ва Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ўртасида газ саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” имзоланган эди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Россия Ташқи ишлар вазирлигининг иқтисодий ҳамкорлик департаменти директори Дмитрий Биричевский шундай деди:Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистон газ иттифоқини янги давлатлар кириб келиши билан кенгайтириш мумкин.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Иқтисодий ҳамкорлик департаменти директори қўшимча қилди:Биз бундай ҳамкорлик барча томонлар учун фойдали ва самарали бўлиши ва барча иштирокчиларнинг позициясини ҳисобга олиши кераклигини англаган ҳолда тайёрмиз.

Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби ўтган йилнинг декабр ойида оммавий ахборот воситаларига берган интервюсида айтган эди:Бу давлат, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида газ иттифоқини яратиш ғояси уч томоннинг ўзига хос хусусиятларига жуда боғлиқ бўлиб, бу давлатларнинг манфаатларини таьминлайди.

Бу россиялик амалдор қўшимча қилди:Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши туфайли бу мамлакатлар ўзларининг ички эҳтиёжларини қондириш ва ҳатто бошқа давлатларга экспорт қилиш учун кўпроқ газга муҳтож.