Жорий йилда Россияга қарши киберҳужумлар сезиларли даражада ошади
Россия ТИВ раҳбари ўринбосари, жорий- 2022-йилда Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётлари сабаб бу давлатга қарши киберҳужумлар сезиларли даражада ошганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Олег Сиромолотов Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётлари туфайли 2022-йилда мамлаактга қарши киберҳужумлар сони 80 фоизга ошганини маълум қилди.
Олег Сиромолотов ўз сўзларида, агар 2021-йилда Россия олий институтлари киберҳужумларининг асосий нишони бўлган бўлса, 2022-йилда асосий зарба давлат секторига, жумладан муҳим ахборот инфратузмаси объектлари ва муҳим ижтимоий институтларга тушади деб қўшимча қилди.
Бундан ташқари Россия ТИВ ўринбосари бу давлатнинг ахборот технологиялари инфратузилмаси 2021-йилда ҳукумат томонидан кўрилган чоралар туфайли киберҳужумларга қарши тура олганини таъкидлади.
2022-йилда ҳукумат веб-ресурсларига 25 мингдан ортиқ киберҳужум ва Россиянинг муҳим инфратузилмасига 1200 та киберҳужум мувафақиятли бартараф этилди деб айтди Олег Сиромолотов.