Истанбулда теракт уюштиришда гумонланган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари қўлга олинди
Туркияда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари янги йил куни теракт уюштиришда гумонланиб, қўлга олинди.
31 декабрь Истанбул полициясига бўйсунувчи разведка бўлими бошқармаси томонидан теракт уюштиришда гумон қилинган Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди.
Хабарга кўра, Ўз постларида ‘кофир’ дея таърифлаган давлатларга қарши терактлар уюштиришга буйруқ берган ва мамлакатимизни нишонга олган Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари 2017 йил 1 январь куни Янги йил арафасида содир бўлган терактга ўхшаш тайёргарлик кўраётган эди.
Теракт уюштиришда гумонланганлар «Ислом давлати» террорчилик гуруҳи аъзолари бўлиб, ИШИДдан кўрсатмалар олгани айтилмоқда. Улар 31 декабрь куни Истанбулда автомобилда қочаётган пайти қўлга олинган.