Сўнгги 24 соат ичида Украинанинг 5 қирувчи самолёти уриб туширилди
Россия Мудофаа вазирлиги кеча бу мамлакат ҳарбий- ҳаво кучлари бир сутка ичида 5 та украиналик қирувчи самолётини уриб туширилганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига асосан уриб туширилган, Украина қирувчи самолётлари орасида Сухов-24, Сухов-27 , МИГ-29 ва Сухов -25 русумли самолётлар бор.
Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби, Игор Конашенков шунингдек Сухов-27 қирувчиси Харков вилоятидаги Лозово осмонида уриб туширилганини қўшимча қилди.
У сўзларининг бошқа қисмида яна 4 қирувчи самолёт Донецк вилоятидаги Изюм, Харков вилотяи, Николаполия, Новий Донбасс ва Везли ҳудудларида нишонга олганини таъкидлади.
Россиянинг ушбу расмийси Россия ҳаво мудофаси кеча 5 та Украина дронини аниқлангани ва уларни Луганск осмонида нишонга олганини ҳам қўшимча қилди.
Россия Мудофаа вазирлиги шунингдек, ўтган йилнинг феврал ойида бошланган уруш давомида рус қўшинларини Украинанинг жами 365 та қирувчи самолёти, 1999 та вертолёт, 2848 учувчисиз учоқлари, 400 та ракета тизими, 7 449 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 972 та кўп ракетага учириш тизими, 3787 та тўп ва махсус миномётлари, 97 та махсус ракета ва миномётларни йўқ қилди деб эълон қилди.