Жо Байден: мен ҳужжатлар мазмунини билмасдим
(last modified Wed, 11 Jan 2023 10:20:44 GMT )
Январ 11, 2023 15:20 Asia/Tashkent
  • Жо Байден: мен ҳужжатлар мазмунини билмасдим
    Жо Байден: мен ҳужжатлар мазмунини билмасдим

АҚШ президенти ўзиниг собиқ идорасида махфий ҳужжатлар топилганига ғафлатга эканлигини айтиб уларнинг мазмунидан бехабар эдим деб айтди.

АҚШ ОАВ кеча бу мамлакат президенти Жо Байденнинг шахсий қароргоҳида махфий ҳужжатлар топилганини маълум қилди.

Бу ҳужжатлар Эрон, Украина ва Британия билан боғлиқ бўлиб, ўтган йилниг куз фаслида аниқланган ва Байденни АҚШнинг ўша пайтлари президенти Барак Абама маъмуриятида вице-президентик қилган даврга тегишли эканлиги айтилади.

Жо Байден кеча журналистлар билан йиғилишида унинг идорасида топилган ва адвокатлар томонидан архивга топширилган махфий ҳужжатлар мазмунини билмаслигини айтди.

АҚШ президенти АҚШлик адвокатлар бу ҳужжатлар топилганидан кейин дарҳол хабар берганига тўхталиб, ҳужжатлар қуттида топилган  ва   мен буни жиддий қабул қилишимни ҳамма билади деб таъкидлади.

 У шунингдек биз тергов учун ҳамкорлик қилмоқдамиз ва уни тез якунланишга умид қиламан деб қўшимча қилди.

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп  ҳам "Трутс" ижтимий тормоқда бу масалага жавоб қайтарди ва Байден ўта махфий ҳужжатларни Хитойга топширган деб иддао қилди.

Ёрлиқ