Доналд Трампнинг иқтисодий бошқарувига жамоатчилик ишончининг мисли кўрилмаган пасайиши
-
Доналд Трампнинг иқтисодий бошқарувига жамоатчилик ишончининг мисли кўрилмаган пасайиши
Янги сўров шуни кўрсатадики. Трамп ўз президентлиги давридаги иқтисодий машҳурликдакги энг ёмон пасайишда. шу даражадаки АҚШликларнинг 55 фоизи унинг иқтисодий кўрсаткичларини маъқулламаяпти.
2024 йил октябр ойида ўтказилган CNBC сўровига кўра, АҚШ президенти Доналд Трампнинг иқтисодий машҳурлиги сезиларли даражада пасайиб кетди. Унинг иқтисодиёт бўйича рейтинги 42 фоизга етди, 55 фоизи эса унинг фаолиятини маъқулламаяпти. Бу кўрсаткич салбий 13 фоизлик соф маъқуллаш рейтинигини ифодалайди, бу унинг икки президентлик давридаги энг ёмон кўрсаткич.
Порс тудей сайтининг ИРНА ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, машҳурликнинг бу пасайиши макроиқтисодий кўрсаткичларида яққол намоён бўлади. АҚШликларнинг атиги 34 фоизи Доналд Трампнинг инфляция ва яшаш нархини бошқаришдаги фаолиятини маъқуллайди. 62 фоизи эса бунга қарши. Унинг янги тариф сиёсати ҳам аҳолининг 56 фоизининг қаршилишига учради. Иқтисодиёт ҳақидаги жамоатчилик фикри ҳам қорайиб кетди., фақат 27 фоиз иқтисодни "яхши" ёки "аъло" деб баҳолади. Иқтисодий инфляция меҳнат бозорига ҳам тарқалди. Ишчиларнинг тўртдан биридан кўпроғи келгуси йилда ишчизликдан қўрқишади, Бу 2022 йилдан бери энг юқори кўрсаткич. Ишсизлик даражаси ҳам 4,3 фоизга етди, бу сўнгги тўрт йилдаги энг юқори кўрсаткичдир. Мутахассисларнинг фикрича, яшаш нархининг ошиши ҳукуматнинг ёпилишидан кўра аҳолининг ишончсизлигига кўпроқ таъсир қилган. Шунингдек, 53 одамлар ҳукумат ёпилишининг иқтисодий оқибатларида Конгрессидаги республикачилар ва президентни айблайди.
Машҳурликнинг бу пасаийши Доналд Трампнинг 226 йилги сайловдаги амбицияларига жиддий таҳдид солиши мумкин.
Доналд Трамп инфляцияга таслим бўлади: баъзи Лотин Америкаси мамлакатларига тарифларни пасайтиради