Хитой: Исроил провакацион ҳаракатларини тўхтатиши керак
(last modified Mon, 16 Jan 2023 09:22:56 GMT )
Январ 16, 2023 14:22 Asia/Tashkent
  • Хитой: Исроил провакацион ҳаракатларини тўхтатиши керак
    Хитой: Исроил провакацион ҳаракатларини тўхтатиши керак

Хитой ТИВ раҳбари сионистик режимни минтақадаги вазиятнинг ёмонлашишига йўл қўймаслик учун фаластинилкларга қарши, хусусан ишғол қилинган Қудудс шаҳрида провакацион ҳаракатларини бас қилишга чақирди.

Сўнгги пайтларда сионистик режим Фаластин ҳудудларига ҳужумлари ва сионистик аҳоли пунктлари қурилишини кенгайтирди ва сионистлар Масжид-ул ақсога ҳам ҳужум қилмоқда.

Спутник сайтининг бугунги хабарига кўра, Хитой ТИВ раҳбари Chin Gang,  бу мамлакат президенти Си Цзинпиннинг Миср пойтахти Қоҳирада мисрлик ҳамкасби Сомиҳ Шукрий билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида сўзларидан иқтибос келтириб, Фаластин халқи бошидан кечирган тарихий зулм чексиз давом этмаслиги ва фаластинликларнинг қонуний  ҳуқуқлари хавф остида қолмаслиги ва имкон қадар тезроқ мустақил Фаластин давлати ташкил этилиши керак деб таъкидлади.

Хитой ТИВ раҳбари Пекин давлатнинг Исроли томонидан ишғол қилинган ҳудудларда айниқса бу режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу кабинети таништирилишдан сўнг  кучайган кескинлик ҳақидаги нуқати назарида сўнги пайтларда кескинлик даражаси ошди ва биз бундан жуда хавотирдамиз деб маълум қилди.

Chin Gang, ўз сўзларида Мисрнинг Фаластиннинг адолатли масаласини қўллаб-қувватлашдаги ролини олқишлаб биз Фаластин масаласига ечим топиш учун Миср томони билан ҳамкорликни давом эттиршга тайёрмиз деб аниқликк киритди.

Ёрлиқ