Арманистондаги казармада ҳалокатли ҳодиса юз берди
Январ 19, 2023 14:10 Asia/Tashkent
-
Арманистондаги казармада ҳалокатли ҳодиса юз берди
Арманистондаги ҳарбий казармаларидан бирида содир бўлган ёнғин оқибатида 15 аскар қурбон бўлди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Арманистон Мудофаа вазирлиги бугун мамлакат шарқидаги қуролли кучларининг казармасида содир бўлгар ёнғин оқибатида 15 нафар аскар ҳалок бўлгани ва 3 нафар яраланганини эълон қилди.
Арманистон Мудофаа вазирлиги жароҳатланганларнинг аҳволи оғир эканлигини тасдиқлаб қурбонлар сони ортиши мумкинлигини инкор этмади.
Арманистон Мудофаа вазирлиги хабарига асосан, ёнғин пайшанба /маҳаллий вақт билан/соат 1:30 да Гагаконик вилоятидаги армия муҳандислик казармасида содир бўлганини маълум қилди.
Ҳозиргача ёнғин сабаблари аниқ эмас.
Ёрлиқ