Лавров: Америка “Шимолий оқим” портлашларида бевосита иштирок этган
Россия ташқи ишлар вазири ўтган йили “Шимолий оқим” газ қувурларига жиддий зарар етказган портлашларда АҚШнинг бевосита алоқаси борлигини айтди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Ряновсти” ахборот агентлигига берган интервюсида АҚШ Давлат котибининг сиёсий ўринбосари Виктория Ноланд “Шимолий оқим” газ қувури портлашига Вашингтоннинг алоқадорлигини тан олганини айтди.
2022-йил сентябр ойида Россия ва Германияни Болтиқ денгизи орқали боғлайдиган ҳар бирининг узунлиги 1200 км дан ортиқ бўлган “Шимолий оқим 1” ва “Шимолий оқим 2” газ қувурларига бир нечта сув ости портлашлари зарар етказди. Аввалроқ Германиянинг Унипер компанияси ўтган ойда ушбу қувурларни олти ойдан 12 ойгача таъмирлаш мумкинлигини маълум қилган эди. Аммо Норвегия томонининг ёрдами йўқлиги сабабли, уни қуриш жуда қийин ва қиммат бўлади, шунинг учун бу босқичда таъмирлаш мумкин эмас. Норвегиянинг Эқуинор компанияси ҳам Европа санкциялари ўтган йили (2022) шикастланган “Шимолий оқим” қувурларини таъмирлашга тўсқинлик қилганини тан олди.
Яна бир янгилик шундаки, АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлигининг мамлакатнинг Россияга қарши сиёсатини қўллаб-қувватлайдиган раҳбари Саманта Пауер айтишича, Америка Украинадаги уруш баҳонасида Россиянинг Халқаро валюта фондидаги 150 миллион доллар улушини бу давлатга беради.