Генерал Парвиз Мушрраф вафот этди
Покистон ОАВ бу мамлакатнинг осбиқ ҳарбий ҳукмрони Парвиз Мушарраф узоқ давом этган хасталикдан кейин 79 ёшида вафот этганини хабар қилди.
Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Покистон собиқ бош вазири генерал Парвиз Мушарраф узоқ давом этиб бўлмайдиган хасталикдан кейин Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳридаги касалхоналаридан бирида ётқииди ва ниҳоят кеча вафот этди.
Сўнгги йилларда Покистоннинг собиқ ҳарбий ҳукмдори оилаис генерал Мушаррафнинг аҳволи оғир эканлиги ва у кам учрайдиган касаллик (amiloidoz) билан оғрирланганини маълум қилган эди.
Покистоннинг собиқ ҳарбий ҳукмдори бўлган Мушарраф 2016-йил 18 март куни Олий суд фармони асосида даволаш учун Покистондан Дубайга жўнаб кетганди ва бу давлатга қайтиб келмади.
Парвиз Мушарраф (1943-йилl 11-авустида туғилган) Покисннинг 12- президенти эди. У шунингдек Покистон армияси бошлиғи ва давлат тўнтаришидан кейин 9 йил давомида мамлакатни бошқарган тўртинчи покистонлик генерал эди.
Парвиз Мушарраф 1999- йил 12-октябрда сайланган Бош вазир Навоз Шарифни лавозимидан четлаштиш орқали ҳокимият теппасига келди ва шу тариқа мамлакатни энг юқори ижрочиси лавохимини эгаллади.
Шундан сўнг 2001 йил 20 июнида ўтказилган референдумдан сўнг ўз ўзини Покистон президенти деб эълон қилди.
Ниҳоят 2008 йил 18 августида Покистон парламентидаги мухолиф фракцияларининг унга импичмент эълон қилиш ва президентлик лавозимидан четлатиш таҳдиди ортидан телекўрсатувда президентлик лавозимидан кетишини эълон қилди.