Австрияда қор кўчкиси оқибатида 8 киши қурбон бўлди
(last modified Mon, 06 Feb 2023 06:51:03 GMT )
феврал 06, 2023 11:51 Asia/Tashkent
  • Австрияда қор кўчкиси оқибатида 8 киши қурбон бўлди
    Австрияда қор кўчкиси оқибатида 8 киши қурбон бўлди

Австрия давлат расмийлари бу мамлакатда қор кўчкиси оқибатида 8 киши ҳалок бўлганни маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилиишча. Авсриянинг Тирол ва Ворарлберг вилоятлари расмийлари шамол ва қор туфайли қор кўчкиси хавфи ҳамон жуда юқори ва қурбонлар сони ортиши эҳтимоли борлигини айтишган.

Австрия полицияси шанба ва якшанба кунлари бу мамлакат ғарбида қор кўчкиси оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлганини таъкидлаб бу мамлакат ғарбида оғир ва фавқулодда вазиялар ҳақида огоҳлантирди.
Ўлимлар Венадаги мактаб таътиллари пайтида тоғ-чанғи курортларига тўплангани туфайли бўлгани айтилади.

Тирор ва Ворарблерг вилоятлари маъмурияти яқин кунларда чанғи йўлакларига киришга чеклов қўйишни хабар қилди.

Австрияда қишда ўн минглаб сайёҳларни қабул қиладиган кўплаб чанғи майдончалари мавжуд бироқ ҳар йили Авсрияда чанғи ёнбағирларнинг фаоллашиши билан бир қаторда бедарак юқолалар , яраланганлар ва ҳато ўлимлар  ҳам қайд этилади.