Россия ТИВ матбуот котиби: Ғарб халқаро ҳамжимиятни ва Украина халқини алдади
Россия ТИВ матбуот котиби, Ғарб сиёсатчиларини Минск келишуви мақсадлари борасида халқаро ҳамжамият, Хавфсизлик кенгани ва Украина халқини алдаган деб айтди.
ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича. Россия ТИВ матбуот котиби, Мария Захарова, ўз сўзларида Германия, Франция ва Украина Минск келишувларида дастлаб ўз мамлакатларига Европага ва бутун дунёга ваъда қилганига зид мақдаларига эга эди деб қўшимча қилди.
Донбасс минтақасда, урушни тугатиш бўйича Минск келишуви 2014- йилда Франция, Германия, Украина, Россия ва Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти етакчилари воситачилигида ёзилган бўлиб, кейинги йили ва Донецк ва Луганск республикаларининг раҳбарларининг кенг кўламли музокаралардан сўнг имзоланган эди
Мария Захарова ўз сўзларининг бошқа қисмида Ғарб сиёсатчилари Киевга яна қуролланиб учун вақт беришди ва бу эса улар аввалда Халқаро ҳамжамитяни алдашмоқи бўлгани ва ўз мақсадини эълон қилишлари ва аслида ўз фикрида бошқага бўлганилари демакдир. Бу бутунлай бошқача бир ҳаракат эди ва менимча ҳуқуқий фазода бир ўзгартииш эди деб таъкидлади.
Россиянинг ушбу расмийси шунингдек бу масала глобал миқёсда ҳақиқий фирибгарлик ва алдашга айланди ва глобал хавфсизликка зарба берди деб қайд этди.
Бундан олдин Украинанинг собиқ президенти Петр Порошенко 2015-йилда имзоланган Минск келишуви Украина қуролли кучларини ислоҳ қилиш ва Россияга қарши халқаро коалиция тузиш имконини берганини айтган эди.
Германиянинг собиқ канслери Ангела Меркель ҳам бундан олдин Минск келишувини Украинага кучайиши учун вақт беришга уриниш деб атаганди.