Туркияда муваффақиятсиз давлат тўнтаришидан сўнг вақтинчалик қамоққа олиш муддати узайтирилди
(last modified Sun, 24 Jul 2016 13:33:21 GMT )
июл 24, 2016 18:33 Asia/Tashkent
  • Туркияда муваффақиятсиз давлат тўнтаришидан сўнг вақтинчалик қамоққа олиш муддати узайтирилди

Туркия давлати вақтинчалик қамоққа олиш муддатини 4 кундан 30 кунгача узайтирди.

Эрон Радио ва телевидениесининг хабарига кўра, Туркияда муваффақиятсиз давлат тўнтаришидан бир ҳафта ўтиб, Ражаб Тайиб Эрдуғон маъмуриятининг бу давлат тўнтаришига аксуламаллари ҳали ҳам давом этмоқда.

Туркиянинг расмий газетаси мамлакатда ҳукумат томонидан кўрилган туркум чоралар борасида хабар бериб, улардан бири вақтинчалик қамоққа олиш муддатини 4 кундан 30 кунгача узайтиришдир.

Бу билан бирга Туркия Адлия вазирлиги қамоққа олинган ҳарбийлардан 1200 кишининг озод этилганлиги борасида эълон қилди.

15 июл давлат тўнтаришида 7400 ҳарбий қамоққа олинганидан буён бу улардан илк қисмининг озод этилишидир.

Туркиянинг расмий газетасининг ёзишича, давлатнинг жидий чораларидан яна бири Фатҳуллоҳ Гулен билан алоқаси бўлган барча ходимларни бутунлай ишдан бўшатишидир.