КХШТ томонидан Афғонистондаги ИШИД сони эълон қилинди
(last modified Wed, 15 Feb 2023 07:29:42 GMT )
феврал 15, 2023 12:29 Asia/Tashkent
  • КХШТ томонидан Афғонистондаги ИШИД сони эълон қилинди
    КХШТ томонидан Афғонистондаги ИШИД сони эълон қилинди

КХШТ қўшма штаби раиси Афғонистодаги ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари сони 6500 нафар эканлигини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча КХШТ қўшма штаби раиси Анатолий Сидоров Афғонистондаги ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари сони  6500 кишига етди шундан 4000 нафар Тожикистон  чегарасига яқин Бадахшон, Қундуз ва Тахор вилоятларида тўпланган деб қўшимча қилди.

КХШТ қўшма штаби раиси сўзларининг бошқа қисмида, Марказий Осиё мамлакатлари барқарорлигига энг катта таҳдид  Афғонистонда мавжуд экстремистик гуруҳлар жумладан ИШИДдир.

Анатолий Сидоров ИШИД ва Ал-Қоида энг хавфли гуруҳлар иқтисодий вазиятнинг ёмонлашиши ва гуманитар муаммоларнинг кучайиши минтақадаги вазиятнинг беқарорлиига ёрдам беради деб қўшимча қилди.

КХШТ бирлашган штаб раиси шунингдек гиёҳванд моддалар савдоси ва ноқоунний қурол савдоси, ИШИДнинг мавжудлиги Афғонистоннинг яна фуқаролар урушига киришиш хавфини ошираётганига эътибор қаратди.

Арманистоннинг ушбу мамлакатда " Бузилмас биродарлик" номланна ушбу ташкилот аъзолари иштирокида ҳарбий машғулотлар ўтказишдан бош тортиши ортида Қирғизистон бу машғулотларга мезбонлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Сидоров бу ташкилот кучларини Украинада жойлаштириш имконияти ҳақидаги саволга жавобан буни қилишни ҳожати йўқ деб айтди.

Ёрлиқ