КХШТ Бош котиби Афғонистоннинг Тожикистонга таҳдидлари ҳақида огоҳлантирди
КХШТ Бош котиби Афғонистондан бу шартномага аъзо давлатларга тўғридан-тўғри бостириб кириш хавфи йўқ, аммо бу давлат Тожикистон учун ҳануз хавф манбаи ҳисобланади деб таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, КХШТ Бош котиби Станислав Зась бу ташкилотнинг йиллик матбуот анжуманида Афғонистон ҳудудида тўғридан-тўғри босқинчилик таҳдиди йўқ лекин илгари мавжуд бўлган муаммолар, жумладан террорчилик таҳдидлари, гиёҳванд моддалар савдоси, экстремизм сақланиб қолмоқда деб эълон қилди.
Зась ўз сўзларида шу сабабдан жамоавий хавфсизлик шартномасида Тожикистон жанубий чегаралари хавфсизлигини мустаҳкамлашга катта аҳамият берилган деб айтди.
КХШТ Бош котиби ундан кейин бу ташкилотнинг тожик-афғон чегараси қисмларини мустаҳкамлаш бўйича мақсадли ҳукуматлараро дастури лойиҳаси устида ишлашни якунлашни муҳим деб ҳисоблади.
У сўзларининг бошқа сбир қисида бу ташкилтга янги аъзоларнинг қўлишини масаласи ҳозирча муҳокама қилинмаганини маълум қилди.
Зась шунингдек КХШТни кенгайтириш чоралари унинг самарадорлигини ошириши ва умумий хавфсизликни ошириши керак. Биз ишнинг миқдорига эмас балки сифатида эътибор қаратишимиз зарур, деб аниқлик киритди.
Тожикистон президенти ва КХШТ бош котиби минтақадаги ҳарбий -сиёсий вазият масаласини муҳокама қилди