феврал 17, 2023 14:18 Asia/Tashkent
  • Шимолий Корея огоҳлантирди: АҚШ-Жанубий Корея машқлари жавобсиз қолмайди
    Шимолий Корея огоҳлантирди: АҚШ-Жанубий Корея машқлари жавобсиз қолмайди

Шимолий Корея, агар Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбий маҳғулотларини амалга оширса, жиддий ва кутилмаган муносабат билдириши билан таҳдид қилди.

Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг КCНА ахборот канали томонидан эълон қилинган баёнотда маълум қилди:Агар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Қўшма Штатлар таъсири остида Шимолий Кореяга босим ўтказишда давом этса, Пхенян кейинги ҳарбий ҳаракатларни кўриб чиқади

Шу билан бирга, Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибларидан бири: АҚШ Корея ярим оролини уруш зонаси ва ҳарбий базага айлантиришга уринаётганига қарамай, БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳаракат қила олмаяпти.

Исми ошкор этилмаган матбуот котиби қўшимча қилди:Гап шундаки, Америка ва Жанубий Корея Корея ярим ороли ва минтақа тинчлиги ва барқарорлигини атайлаб бузадиган йирик жиноятчилардир ва бир ҳақиқатдирки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Корея яриморолидаги кескинликни камайтириш учун сабр-тоқат ва вазминликни сақлаган Пхенянни айблаяпти.

Бу Шимолий Корея дипломати деди: Биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Американи мамнун қилиш учун бир мамлакатнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш ҳуқуқини музокаралар столига қўйишини огоҳлантирамиз ва кескин қоралаймиз.

Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлигининг ушбу вакили сўнггида эслатди: АҚШ ва Жанубий Корея жорий йилда 20 та ҳарбий машғулотлар ўтказишни режалаштирмоқда ва Корея ярим ороли ва минтақадаги вазият яна аввалгидан ҳам кескинлашиши кутилмоқда.

Ёрлиқ