Шимолий Корея яна бир баллистик ракетасини учирди
Жанубий Корея ва Япония давлатлари Шимолий Корея баллистик ракета учиргани ҳақидаги хаардан кейин Пхенян иккинчи баллистик ракетасини учирганини маълум қилди.
Юнҳоб ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Жанубий Корея армияси " иккита баллистик ракета" учирилганини хабар қилди ва Япония мудофаа вазирлиги ҳам Пхенян " иккита қисқа масофали баллистик ракета" учирганини тасдиқлади.
Ҳисоботга асосан бу ракеталар Япон денгизи /Шарқий денгиз/томони учирилган ва Япониянинг эксклюзив иқтисодий зоннасдан ташқарига тушган.
Киодо агентлиги шунингдек Япония Мудофаа вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда, биринчи ракета 100 km баландликка кўтарилган ва учиш масофаси 400 km бўлганини хабар қилди.
Иккинчи ракета ҳам 50 km баландликка кўтарилди ва унинг масофаси 350 km дан ошади.
Аввалроқ Жанубий Корея " номаълу баллистик" ракета учирилгани ва Япония миллий гвардияси ҳам 3 та ракета учирилганини хабар қилганди.