Путин Россия ва Хитой муносабатлармнинг муҳимлигини таъкидлади
Россия президенти Владимир Путин Хитой ТИВ раҳбари билан учрашувда Москва ва Пекин муносабатларининг муҳимлигини маълум қилди.
Спутник сайтининг хабар қилишича, Россия президенти кеча Москвада ХХР ТИВ раҳбарини Ван Йи билан учрашувда икки давлат ўртасидаги муносабатларни юқори баҳолаб Москва ва Пекин ҳамкорлиги глобал барқарорлик учун катта аҳамияга эга.
Москва ва Пекин ўртасидаги муносабатлар ўтган йилларга мўлжалланганидек ривожланмоқда ва икки давлат янги уфқларга кўтарилмоқда.
Йиғилишда Путин ўтган йили Россия ва Хитой ўртасидаги савдо ҳажмининг 185 миллиард доллар бўлганига диққат қаратиб бу миқдорнинг 2024 йилга бориб 200 миллиард долларга етишини маълум қилди.
Van Yi ҳам бу учрашувда Хитой давлати Россия билан барча соҳаларда стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканлигини маълум қилди.
Учрашувда Владимир Путин ва Ван И дунёда кўп қираликга урғу бердилар.
Van Yi ҳам Владимир Путин билан учрашувидан ва суҳбатидан олдин Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашган ва Хитойнинг Россия билан муносабатларни ривожлантириш тарафдори эканини таъкидлаганди.