Шимолий Корея АҚШнинг провакацион ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирди
Шимолий Корея АҚШни унинг давом этаётган зўравонликлари ва провакациялари " уруш эълон қилиш" сифатида кўзда тутилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Эрон телералиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Шимолий Корея ТИВдаги АҚШ ишлари бўйича департаменти бош котиби ўз сўзларида, Корея ярим ороли ва унинг атрофидаги ҳарбий кескинликларнинг тўхтатишнинг ягона йўли АҚШнинг Жанубий Кореяда стартегик жиҳозларини жойлаштириш ниятида воз кечиши ва иттифоқчилар қўшма машғулотари тугатишидадир деб эълон қилди.
Пхеняннинг ушбу расмийси БМТни Шимолий Кореяга босим ўтказиш учун АҚШ қўлидаги восита бўлишда айблаб, агар БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореянинг ўзини ҳимоя қилишдаги табиий ҳуқуқини шубҳа остига қўймоқи бўлса, бу жиддий оқибатларга олиб келади деб огоҳлантирди.
Шимолий Корея ТИВ даги АҚШ билан алоқалар департаменти бош котиби сўзларининг бошқа қисмида агар БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳақиқаттан ҳам Корея ярим оролининг тинчлиги ва хавфсизлигига ҳисса қўшмоқчи бўлса, АҚШ ва Жанубий Кореянинг ҳарбий ҳаракатларини қоралаши керак, шу жумладан Шимолий Кореяга қарши стратегик жиҳозларни мунтазам равишда жойлаштириш ва кенг кўламли ҳарбий машғулотлар деб қўшимча қилди.