Дмитрий Медведев: Россия турли хил душманлар империяси билан юзма-юз бўлган
(last modified Sat, 25 Feb 2023 11:45:35 GMT )
феврал 25, 2023 16:45 Asia/Tashkent
  • Дмитрий Медведев: Россия турли хил душманлар империяси билан юзма-юз бўлган
    Дмитрий Медведев: Россия турли хил душманлар империяси билан юзма-юз бўлган

Россия милилй хавфсизлик кенгаши вакили Мсоква давлати яна хилма-хил душманлар империясига дуч келди деб айтди.

ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича бугун Россия Миллий хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев бу мамлакатда турли хил  душманлар империясига дуч келди шу жумладан Европа ва Украина неонацистлари, АҚШ, бошқа англо-сакслар ва уларнинг озчиликлари тахминан 50 мамлакат қаршисида тура олган деб изоҳади.

2022-йил 24-февралда Украинада уруш бошланганидан сўнг, Ғарб давлатлари хусусан АҚШ ва Европа Иттифоқи Россияга нисбатан иқтисодий чекловлар ва кенг қамровли санкциялар киритди.

Европа ва Ғарб давлатлари айниқса АҚШ давлати Россияга нисбатан санкциялар босимини кучайтириб ва Киевга ҳар хил енгил ва оғир қуроллар етказиб бериш орқали нафақат Украинадаги урушни тугатиш йўлида қадам ташламайди балки бу мамлакатдаги можаролар ва уруш оловини кучайтирмоқда деб эълон қилди.

Россия расмийлари ва баъзи Ғарб экспертлари ва оммавий ахборот воситалари Украинадаги урушни Ғарб ва Россия ўртасидаги прокси ва восита уруши сифатида баҳолади.

Россия Украинага Ғарб қуролларини юбориш фақат мамлакаадаги можарони чўзишини ва олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келишини бир неча бор таъкидлаган.