Кремль матбуот котиби: Москва давлати Россияга қўшиб олинган ҳудудлардан воз кечмайди
(last modified Wed, 01 Mar 2023 06:55:19 GMT )
март 01, 2023 11:55 Asia/Tashkent
  • Кремль матбуот котиби: Москва давлати Россияга қўшиб олинган ҳудудлардан воз кечмайди
    Кремль матбуот котиби: Москва давлати Россияга қўшиб олинган ҳудудлардан воз кечмайди

Россия презиенти матбуот котиби Москва давлати 2022-йилда референдум ўтказганидан сўнг мамлакат таркибига қўшилган тўртта аннекция минтақаси бўйича ўз позициясини ўзгартирмаслигини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича.  Россия президенти матбко котиби Дмитрий Песков кеча  2022- йилда мамлакатга қўшилган 4 ҳудуд Россияни ички ишлари билан боғлиқлигини маълум қилиб,  агар Украина ушбу тўрт вилоятнинг Россия ҳудудига қўшиб олинишини қабул қилса Москва урушни тугатиш учун Киев билан музокаралар олиб боришга тайёр бўлади деб таъкидлади.

Россия Мудофаа вазирлигининг радиация ва кимиёвий ва билогик қуролдан ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Игорь Кирилов  кеча АҚШ Украинада ўта заҳарли ва тақиқланган моддадан фойдаланган ҳолда " сохта байроқ"  операциясини режалаштираётгани ҳақида огоҳлантирди.

Кирилов ўз сўзларида АҚШ Украинадаги можаро уларнинг бу мамлакатдаги кимиёвий фаолияти яширади ва ҳақиқий айбдорлар  эса жавобгарликдан қутилиб айб Россияга тушади деган ақидага эга деб қўшимча қилди.

Россия мудофаа вазирлиги ушбу мулозими Ғарб давлатлари Украинага қурилиш материаллари ниқоби остида ўқ-дориларни   етказиб берди ва  НАТО Украинага заҳарли моддаларга қарши 600 минг дозада антидот етказиб беришга тайёрланмоқда деб айтди.

Ёрлиқ