Қозоғистон: Биз Россиядан таҳдид сезмаяпмиз
https://parstoday.ir/uz/news/world-i81084-Қозоғистон_Биз_Россиядан_таҳдид_сезмаяпмиз
Қозоғистон ташқи ишлар вазири мамлакатнинг Москва билан алоқаларига тўхталар экан, шундай деди: Биз Россия томонидан таҳдид ҳис қилмаймиз.
(last modified 2023-03-04T07:57:33+00:00 )
март 03, 2023 14:02 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон: Биз Россиядан таҳдид сезмаяпмиз
    Қозоғистон: Биз Россиядан таҳдид сезмаяпмиз

Қозоғистон ташқи ишлар вазири мамлакатнинг Москва билан алоқаларига тўхталар экан, шундай деди: Биз Россия томонидан таҳдид ҳис қилмаймиз.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мухтор Телаберди: Остона Россия томонидан таҳдид сезмаяпти.

У давом этди:  Қозоғистон ўз ҳудудидан ҳеч қандай тажовуз ёки санкциялар учун фойдаланишга рухсат бермайди. Лекин ҳозирча биз Россия Федерациясидан ҳеч қандай хавф ёки таҳдидни кўрмаяпмиз ва ҳис қилмаяпмиз.

Телаберди шундай деди:Қозоғистон Россия билан чегарадош ёки минтақада жойлашган бошқа давлатлар қатори Евроосиё иқтисодий иттифоқи, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги аъзоси ҳисобланади. Шунинг учун биз Россия билан муносабатларни ушбу кўп томонлама тузилмалар доирасида фаолият юритувчи иттифоқ сифатида кўрамиз.

Шунингдек, у Қозоғистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар доирасида мустаҳкам ҳуқуқий база мавжудлигини ва айни пайтда мамлакатлар дунёдаги энг узун қуруқликдаги чегарани демаркация қилишни якунлаганини таъкидлади.