Хитой: Қуролли кучлар жанговар тайёргарлигини ошириши керак
Хитой Бош вазири эълон қилди: Ўз мамлакатининг қуролли кучлари янги стратегик ҳарбий тайёргарликдан ва ҳарбий тайёргарликни кучайтиришдан ташқари, жанговар шароитларда машғулотларга кўпроқ куч сарфлаши керак.
Реутерс хабарига кўра, Хитой Бош вазири Ли Кецян Хитой парламентининг йиллик йиғилишининг очилиш маросимида ўз иш ҳисоботида шундай деди: Қуролли кучларимиз 2027-йилда Халқ озодлик армиясининг 100 йиллиги нишонланиши мақсадларига эьтибор қаратган ҳолда, ҳарбий амалиётларни бажариш, ҳарбий тайёргарлик кучайтириши ва ҳарбий салоҳиятларни ошириш учун ҳаракат қилиши керак. Хитой Бош вазири қўшимча қилди:Бу мамлакат қуролли кучлари ҳарбий ўқув ва тайёргарлик билан барча йўналиш ва соҳаларда ҳарбий фаолиятни кучайтириш учун яхши мувофиқлаштирилган саьй-ҳаракатларни амалга ошириши керак.
Хитойнинг бу йилги ҳарбий мудофаа бюджети ҳали эълон қилинмаган ва у якшанба куни (бугун) ҳукумат 2023 йил учун бюджетини эълон қилганда маълум бўлиши мумкин.
Яна бир янгилик шундаки, Хитой ҳукумати томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, Пекин жорий йилда Тайваннинг мустақиллиги ва Бирлашган Хитой ҳудудидан ажралиб чиқишига қарши эканлигини қатъиян эълон қилган. Хитойнинг 14-Умумхитой халқ вакиллари кенгашининг биринчи қисмининг очилиш маросимида чоп этилган ушбу ҳисоботда шундай дейилади: Пекин Тайван мустақиллигига кескин қаршилик кўрсатади ва бу оролнинг она ватани Хитойга қарам бўлиши ва бирлигига ёрдам беради.
Ушбу ҳисобот шунингдек қуйидагиларни қўшимча қилинган:Биз партиямизнинг Тайван муаммосини янги шароитда ҳал этиш бўйича кенг қамровли стратегиясини қатьият билан амалга оширамиз, “Ягона Хитой” тамойилини қатьий қўллаб-қувватлаймиз ва бу масала бўйича 1992-йилдаги консенсусга амал қиламиз. Шунингдек, биз Тайван мустақиллиги учун ҳар қандай ҳаракатга қарши қатъий курашамиз, Тайван бўғозида икки томон ўртасидаги муносабатларни тинч йўл билан ривожлантиришга ёрдам берамиз ва она ватанимизни тинч йўл билан бирлаштиришга ёрдам берамиз.