март 13, 2023 13:04 Asia/Tashkent
  • Шимолий Корея армияси янги ракетасини синовдан ўтказди
    Шимолий Корея армияси янги ракетасини синовдан ўтказди

Шимолий Корея армияси якшанбага ўтар кечачи 2 та қанотли ракетани синовдан ўтказгани ҳақида ОАВ хабар тарқатди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининнг хабар қилишича, Жанубий Корея расмийлари Шимолий Корея сув ости кемасидан янги ракета учирганини маълум қилди.

Шимолий Корея армияси ҳам бу хабарни тасдиқлаб  сув ости кемасидан 2 стратегик қанотли ракетани синовдан ўтказганини хабар қилди.

Ўтган пайшанба куни Шимолий Корея ҳукумати Жанубий Корея ва АҚШ ўртасида бўлажак машғулотларга жавобан Сариқ денгиз томон баллистик ракета учирди.

Бундан олдин Шимолий Корея давлати АҚШ ва Жанубий Корея 13-23 март  кенг миқёсида ўтказишни режалаштирган " Эркинлик қалқони" машқларига жавобан Тинч океанини " ўқ отиш майдончаси" га айлантириш билан таҳдид қилганди.

Ёрлиқ