март 15, 2023 11:43 Asia/Tashkent
  • АҚШ Миллий разведка хизмати мамлакатнинг 2024-йилга мўлжалланган миллий разведка дастури учун 72,4 миллиард доллар сўради
    АҚШ Миллий разведка хизмати мамлакатнинг 2024-йилга мўлжалланган миллий разведка дастури учун 72,4 миллиард доллар сўради

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтинингг хабар қилишича, 16 та тегишли разведка идораси ва ташкилотларидан иборат АҚШ Миллий разведка бошқармаси баёнот бериб, мамлакатнинг 2024 йилги бюджетида АҚШ Миллий разведка дастури учун 72 миллиард 400 миллион доллар миқдорида маблағ сўралганини маълум қилган.

Ушбу баёнотда айтилади: Бу борада қўшимча тушунтиришлар ва маълумотлар берилмайди, чунки бу маълумотлар махфийдир.

Оқ уй ўтган ҳафта АҚШ президенти Жо Байденнинг 2024 йил учун таклиф қилган бюджети харажатлар бўйича 6,888 триллион доллар ва даромади 5,036 триллион долларни ташкил этишини эълон қилди.

Америка Қўшма Штатларининг разведка ҳамжамияти Миллий разведка директори бошчилигидаги 16 разведка агентлиги ва ташкилотларидан иборат.

16 та муассаса ва ташкилотларнинг ҳар бири маълумот тўплайди ва уни ўзларининг ташкилий вазифалари нуқтаи назаридан баҳолайди ва ўз текширувлари натижаларини Америка Қўшма Штатлари Президенти, сиёсатчилар ёки ушбу мамлакатнинг юқори мартабали ҳарбий амалдорларига тақдим этади.

Ёрлиқ