май 17, 2023 10:30 Asia/Tashkent
  • Кремль давлати АҚШ Марказий разветка бошқармасининг Россияга қарши жосус ёллаш ҳаракатига муносабат билдирди
    Кремль давлати АҚШ Марказий разветка бошқармасининг Россияга қарши жосус ёллаш ҳаракатига муносабат билдирди

Кремль саройи наттоғи АҚШ Марказий Разветка бошқармасининг Россияга жосуслар ёллаш ҳақидаги тарғибот видеосига жавобан Россия махсус хизматлари Ғарбнинг разветка фаолиятини тўлиқ кузатиб бормоқда деб маълум қилди.

АҚШ Маркзий разветка бошқармаси -ЦРУ ўзининг Россияга қарши сўнгги ҳаракати ҳақида ташкилотнинг Телеграмм-каналидаги реклама ролигида хусусан  Россия иқтисодиёти ва ёки  унинг юқори мансабдор шахслари ҳақида маълумот тўплашга интилади. Бу видео  русларни АҚШ фойдасига жосуслик қилишга тарғиб этади деб таъкидлади.

Кремль саройи матбуот котиби, Дмитрий Песков ҳам кечанги суҳбатида, АҚШ Марказий разветка бошқрмасининг Россияга қарши жосусларни ёллаш бўйича  Москвага қарши ҳаракатларига жавобан Россия махсус хизматлари бу маконни керакли тарзда кузатиб бориши аниқ деб аниқлик киртди.

Кремль саройи матбуот котиби шунингдек биз барчамиз яхши билмизки Марказий разветка бошқармаси ва бошқа Ғарб разветка хизматлари Россия ҳудудидаги фаолиятини камайтирмайди деб қўшимча қилди.

Бундан олдин март ойида АҚШда босиладиган "Вашингтон пост" газетаси ўз хабарида АҚШ Марказий разветка бошқармаси  Россиянинг Вашингтондаги элчихонасига ходимларни ёллаш мақсадида Россия элчихонаси ва ёки унга яқин жойлардаги фаол смартфонларга ижтимоий медиа рекламларни юбормоқда деб эълон қилганди.

Ёрлиқ