АҚШ Марказий разведка бошқармасининг Украина билан Россияга қарши ҳамкорлик қилмоқда
Пайшанба куни Британиянингнинг "Тимес" газетаси АҚШ Марказий разведка бошқармасининг (CИА) Россия армиясига қарши Украина полициясининг махсус отряди деб номланган гуруҳ билан ҳамкорлигини эълон қилди.
"Таймс" газетаси ушбу хабарда Украина АҚШ Марказий разведка бошқармасининг Киевга берган сунъий йўлдошлари маълумотларидан фойдаланиб, Россия позицияларини нишонга олаётганини таъкидлади. Ушбу хабарга кўра, Украина махсус полиция бўлинмаси Марказий разведка бошқармаси сунъий йўлдоши билан синхронлаштирилган илова орқали Россия армиясининг позициялари ҳақида маълумот олади.
Яна бир янгилик Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Украинага таркибида заифлантирилган уран бўлган зирҳга қарши ўқларнинг юборилишини ҳимоя қилди. Британия Мудофаа вазирлиги баёнотида Британия армияси йиллар давомида ўз қуролларида заифлантирилган урандан фойдаланганини тан олди ва даьво қилди:Британия Қироллик жамияти томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, заифлантирилган уранни ўз ичига олган қуроллардан фойдаланишнинг инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга таъсири паст бўлиши мумкин.
Фуқаролик ташкилотлари, урушга қарши ташкилотлар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ташкилотлари нутқ ва намойишларда ушбу ҳалокатли қуроллардан фойдаланиш инсон ва атроф-муҳитга узоқ муддатли вайронкор таьсир кўрсатишини бир неча бор эълон қилдилар ва бу қуроллардан фойдаланишни тақиқлашни талаб қилди.