Шимолий Корея янги қурол тизимини синовдан ўтказди
Шимолий Корея АҚШ-Жанубий Корея машғулотларига жавобан денгиз ости ядровий ҳужумга қодир бўлган янги дронни синовдан ўтказди.
Шимолий Корея расмий ахборот агентлигининг (КCНА) жума куни хабар беришича, мамлакат ҳарбийлари сув ости ядровий ҳужумлари учун янги тизимни муваффақиятли синовдан ўтказган.
Ушбу тизимнинг вазифаси "кенг миқёсда радиоактив цунами ҳосил қилиш" дир. Ушбу цунами сув ости портлаши натижасида юзага келади ва душман кемалари ва портларини вайрон қилади.
Шимолий Корея АҚШга бизни ядросизлантиришга уриниш уруш эълон қилиш сифатида қабул қилинади, дея огоҳлантирди.
Яқинда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ҳам ўз мамлакатининг сиёсий ва ҳарбий органларидан Пхенян душманларига қарши ядровий ҳужум учун зарур тайёргарликни якунлашни сўраган эди.
Шу нуқтаи назардан, Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги ҳам АҚШни Ғарбнинг Пхенянни ядро қуролидан воз кечишга мажбурлаш бўйича ҳар қандай уриниши қаттиқ ядровий жавоб билан кутиб олинишидан огоҳлантирди.