Америкада кўз томчи дориси туфайли 3 киши ҳалок бўлди
Америка Касалликларни назорат қилиш маркази Қўшма Штатларда битта кўз томчи дорисини истеъмол қилиш туфайли 3 кишининг ўлимини эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаинясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, АҚШ Касалликларни назорат қилиш маркази ҳисоботига кўра, АҚШнинг 16 штатида 68 киши ушбу томчи доридан фойдаланиш туфайли муаммога дуч келган.
8 кишининг кўриш қобилияти йўқолган, шифокорлар 4 кишининг кўзларини олиб ташлашга мажбур бўлган, 3 киши ҳаётдан кўз юмган.
Америка Касалликларни назорат қилиш маркази ушбу кўз томчи дорисини сотувдан йиғиштириб олиш буйруғи ўтган ой Қўшма Штатларда чиқарилганлигини эълон қилди; Ушбу томчи дорининг таркибида бактерияларнинг бир тури кузатилган.
Ушбу кўз томчи дориси Азери Cаре ва Делсам Пҳарма компаниялари томонидан тарқатилган.
Айни пайтда, Жаҳон Иқтисодий Форуми ҳисоботига кўра, 2,2 миллионга яқин америкалик сув қувурларидан фойдалана олмайди, 44 миллион америкалик эса етарли ичимлик суви инфратузилмасига эга эмас. Буни тасаввур қилиб бўлмайди, лекин бу ҳақиқат.
ЮНИCЕФ (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси) ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти чоршанба куни кечқурун қўшма баёнотида бутун дунё бўйлаб 2 миллиард одам тоза ичимлик сувидан маҳрум эканини эълон қилди.