Россия янги дронни намойиш қилди
(last modified Sat, 25 Mar 2023 08:40:57 GMT )
март 25, 2023 13:40 Asia/Tashkent
  • Россия янги дронни намойиш қилди
    Россия янги дронни намойиш қилди

Ғарб танкларига қарши туриш мақсадида Россия ўзининг “Карсан” номли сўнгги дронини намойиш қилди.

Эрон телерадиокомпаинясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Россия Ғарб танкларига қарши туриш мақсадида ўзининг энг янги “Карсан” номли учувчисиз учоғини намойиш қилди; Бу дронни Россия ҳарбийлари "Леопард-2 қотили" деб номлаган бўлиб, Украина кучлар мувозанатини ўзгартириш учун олишни сўраган немис танкларига ишора қилади

Ушбу учувчисиз учар қурилманинг вазифаси радар ёрдамида ҳаво патрул ва ерни кузатишни амалга оширишдир.

Бу дронлар "Атака" номли танкга қарши ракеталарини олиб юриши мумкин. Ушбу ракета қалинлиги 800 мм бўлган қалқонларни ҳам ёриб кера олади. Ушбу учувчисиз учар қурилмани жанг майдонида бошқа имкониятларга ҳам эга, жумладан, у ерни кузатиши ва радар ёрдамида нишонларни аниқлай олиши ёки ҳаво патрулларини амалга ошириши ва ҳаводан суратга олиши мумкин.

Унинг парвоздаги вазни 200 кг ни ташкил этади ва у 10 соат давомида узлуксиз уча олади. Унинг тезлиги соатига 150 километрга етади ва кўпчилик дронлардан фарқли ўлароқ, бу дронни учиш учун катапултадан фойдаланиш мумкин ва у шунингдек, аеропортнинг учиш-қўниш йўлакларидан ҳам учиши мумкин.

Ёрлиқ